Новости образования

04 September 2017

В Республиканской специализированной школе искусств прошло мероприятие “Первый звонок”

2017 йилнинг 4 сентябр куни бўлиб ўтган ушбу тадбирда 800 нафарга яқин мактабнинг барча бўлим ўқитувчилари ва ўқувчилари, ота-оналар иштирок этишди. Мактаб ҳовлиси мустақилликни, ватанпарварликни улуғловчи чиройли таърифлар акс этган баннер ва тасвирий воситалар, шарлар ҳамда гуллар билан тантанали безатилди.

2017 йилнинг 4 сентябр куни бўлиб ўтган ушбу тадбирда 800 нафарга яқин мактабнинг барча бўлим ўқитувчилари ва ўқувчилари, ота-оналар иштирок этишди. Мактаб ҳовлиси мустақилликни, ватанпарварликни улуғловчи чиройли таърифлар акс этган баннер ва тасвирий воситалар, шарлар ҳамда гуллар билан тантанали безатилди..Тадбирни мактаб -интернати директори Содиқов С.Т. очиб бериб, барча ўқувчиларга янги ўқув йилига улкан зафарлар тилади , юрт учун фидоий, соғлом ҳамда баркамол авлод бўлиб етишишларини, мактабда устозлардан мутахассислик ва умумтаълим фанлари бўйича қунт билан билим олишлари кераклигини жамиятда ўз ўринларини топишларини лозимлигини алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг мактабга илк бор қабул қилинган биринчи синф ўқувчилари қарсаклар остида даврага таклиф қилинди

Бошланғич ва юқори синф ўқувчилари ўзларининг мусиқий ва бадиий чиқишларини тақдим этишди. Беғуборлик, соф орзу-умидлар рамзи сифатида ўқувчилар қўлларидаги шарларини учиришди. Биринчи қўнғироқ жаранги остида жажжи ўқувчилар озода ва замонавий ўқув хоналарига йўл олишди.