Новости образования

18 May 2018

Италияда ғолиб бўлган ўзбек ёшлари

Танловда ўнга яқин давлатлардан келган 200 нафардан ортиқ иқтидорли ёш ижодкорлар ўзаро беллашдилар. 

Ўқувчиларнинг техник маҳоратлари, рангтасвир, графика, чизматасвир ва, айниқса, танланган мавзу асосида ишланган компазициялари ечимини ёритиб бера олганликлари билан ҳайъат аъзоларини эътиборига сазовор бўлдилар.

Танлов ҳайъати аъзолари ўзбекистонлик ёш рассомлар иқтидорини юқори баҳолашди. 

Танлов якуни бўйича ўрта гуруҳда Олимова Шаҳноза I ўрин (рангтасвир), Мухамеджанова Жасмина II ўрин (рангтасвир), Насруллаев Бехруз II ўрин (рангтасвир), танлов ғолиблари бўлиб қайтишди.