Новости образования

25 May 2017

Мактабимизда “Хайр мактаб, салом коллеж” номли умуммактаб байрам тадбири бўлиб ўтди.

Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида “Хайр мактаб, салом коллеж” номли умуммактаб байрам тадбири бўлиб ўтди.

2016 йилнинг 25 май куни бўлиб ўтган ушбу тадбирда 1000 нафарга яқин мактабнинг барча бўлим ўқитувчилари ва ўқувчилари, ота-оналар иштирок этишди. Рассомлик бўлими ўқувчилари томонидан тадбирга бағишланган чиройли таърифлар акс этган баннер ва плакатлар тайёрланиб, шарлар ҳамда гуллар билан мактаб ҳовлиси тантанали безатилди. Шундан сўнг битирувчилар тантанали равишда, қарсаклар остида даврага таклиф қилинди.Тадбирни мактаб -интернати директори Содиқов С.Т. очиб Ўзбекистон Бадиий Академияси раҳбарияти ва мактаб жамоаси номидан “Охирги қўнғироқ” байрами билан табриклади. Барча битирувчиларга келажакдаги ўқиш ва ишларига улкан зафарлар тилади , юрт учун фидоий, соғлом ҳамда баркамол авлод бўлиб етишишларини, мактабда устозлардан мутахассислик ва умумтаълим фанлари бўйича олган билимларини кейинги таълим босқичларида қўллаган ҳолда янада мукаммаллаштириб, жамиятда ўз ўринларини топишлари кераклигини алоҳида таъкидлади.

Битирувчиларни табриклаш мақсадида бошланғич ва юқори синф ўқувчилари ўзларининг мусиқий ва бадиий чиқишларини тақдим этишди. Беғуборлик, соф орзу-умидлар рамзи сифатида ўқувчилар қўлларидаги шарларини учиришди. Бу битирувчиларнинг мустақил ҳаётга парвоз қилаётганлиги ифодаси эди. Тадбир сўнггида ўқувчилар меҳрибон устозларига берган билимлари ҳамда ўгитлари учун миннатдорлик билдиришди ва улар учун сўнгги бор мактаб қўнғироғи жаранглади.